Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Aномал совуқ туфайли Ўзбекистондаги барча таълим даргоҳларида қишки таътил узайтирилди

Aномал совуқ туфайли Ўзбекистондаги барча таълим даргоҳларида қишки таътил узайтирилди

05 янв 2023
2 261
МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати аввалроқ ҳарорат -27 даражагача тушиб кетишини маълум қилганди. 

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 2023 йилнинг 11 январи, ОТМларда эса 9 январига қадар давом этиши белгиланганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: