Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдаладаги хавфли кўприк қачон таъмирланади?

Кўкдаладаги хавфли кўприк қачон таъмирланади?

06 янв 2023
2 088
МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Кўкдала туманидаги "Пахталисой" МФЙга кириш қисмидаги кўприк қолиб, "Эски анҳор" МФЙдаги кўприкни қуришни бошлашмоқда мазмунида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, "Пахталисой" маҳалласидаги кўприк ҳақиқатда 2023 йилдаги дастурга киритилмаган, сабаби "Эски анҳор" маҳалласидаги кўприк "Пахталисой"даги кўприкка қараганда анча эскириб ўтиб бўлмас даражага келиб қолган.
Шу сабаб ушбу "Эски анҳор" маҳалласидаги кўприк биринчилардан бўлиб 2023 йилдаги дастурга киритилган.

"Ижтимоий тармоқларда акс этган кўприк "Пахталисой" ҳудудига кирадиган ягона йўл эмас, маҳаллага кириш учун хавфсиз йўл ҳам мавжуд.
Шундай бўлишига қарамасдан "Пахталисой" маҳалласидаги кўприк 2024 йилги дастурга киритилади",- дейилади ҳокимлик хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: