Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши давлат университетида ўқиш қачон бошланиши айтилди

Қарши давлат университетида ўқиш қачон бошланиши айтилди

10 янв 2023
3 568
МАҲАЛЛИЙ

Қарши давлат университетида ўқув жараёнлари офлайн ва онлайн тарзда  жорий йилнинг 12 январь кунидан босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар тарқатди.

Вазирликнинг  тегишли кўрсатмасига кўра ўқув жараёнини вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди. Университетда ушбу жараёнларни белгиланган тартибда амалга ошириш мақсадида штаб ташкил қилинди

Об-ҳаво шароитлари туфайли  бошқа вилоятлар, чекка ва олис туманлардан ўқишга келолмаган талабаларга ўқув жараёнларини бошлаш ҳамда назорат имтиҳонларига тайёргарлик кўриш “синхрон режим”(интернет тармоғи орқали реал вақт)да ташкил қилинади.

Жорий йилнинг 20 январига қадар талабаларнинг имтиҳонларга тайёргарлик кўришлари учун имконият яратилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: