Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Президент Шаҳрисабз, Кўкдала ва Миришкор аҳолисини даромадли қилиш бўйича режаларига тўхталди

Президент Шаҳрисабз, Кўкдала ва Миришкор аҳолисини даромадли қилиш бўйича режаларига тўхталди

26 янв 2023
3 527
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Давлат раҳбари йиғилиш давомида Қашқадарёнинг бир нечта туманлари аҳолисини даромадли қилиш бўйича режаларини маълум қилди:

"Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида картошкачиликни йўлга қўйиб, 10 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, боғларнинг суғориш тизимини тиклаш ҳисобига 2 минг, Кўкдалада тарвуз экишни йўлга қўйиб, 32 минг, Миришкорда дала четларига тут эктириш ҳисобига пиллачиликда қўшимча 6 минг аҳолини даромадли қилишни режа қилган. 

Қолган вилоятлар-чи? Бу борада ҳудудларнинг дастурлари билан бирма-бир танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган", - деди Президент.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: