Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Хорижлик инвестор Қашқадарёга 35 млн долларлик сармоя киритади

Хорижлик инвестор Қашқадарёга 35 млн долларлик сармоя киритади

01 фев 2023
2 907
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, вилоят раҳбари Муротжон Азимов Австриянинг "LASSERBERGER Group" компанияси таъсисчиси Жосеф Лассербергерни ҳамкорлик юзасидан қабул қилган ва унда музокара бўлиб ўтган.

Музокара сўнгида, Китоб туманида тошни қайта ишлаб, ундан бўёқ, қурилиш қоришмалари ва 200 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 35 млн. долларлик лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришилиб, томонлар ўртасида Англашув Меморандуми имзоланган.

Учрашувдан фото лавҳалар:

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: