Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади

Адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади

04 апр 2023
2 254
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугунги кунда мамлакатимизда 4 минг 625 нафар адвокат фаолият юритмоқда. Шундан 30 ёшгача бўлганлари сони атиги 51 нафар, 50 ёшдан ошган адвокатлар сони эса 2 минг 619 нафарни ташкил қилмоқда. Умумий ҳисобда ҳар 7,6 минг аҳолига битта адвокат тўғри келмоқда.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра,  адвокатлик лицензиясини олишга имтиҳон топшириш учун талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши талабини бекор қилиш белгиланмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: