Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Президентимиз арзон уй-жойларни қуриш учун нима иш қилиш кераклиги ҳақида ҳамма топшириқларни бердилар" - Муротжон Азимов Президент селекторидан чиқиб, ифторликка етиб келди

"Президентимиз арзон уй-жойларни қуриш учун нима иш қилиш кераклиги ҳақида ҳамма топшириқларни бердилар" - Муротжон Азимов Президент селекторидан чиқиб, ифторликка етиб келди

06 апр 2023
2 518
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Косон туманида жойлашган Қусам ота зиёратгоҳида Муборак Рамазон ойи муносабати билан эзгу ниятлар ила ифторлик ташкил қилинди.

Тадбирга Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва вилоят раҳбарлари, нуронийлар ташриф буюришди.

Вилоят ҳокими Косонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, Президент томонидан қандай топшириқ берилганини маълум қилди.

"Ҳозир давлат раҳбари томонидан видео селектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда хар бир аҳоли арзон уй-жойга эга бўлиши, арзон уй-жойларни қуриш учун нима иш қилиш кераклиги ҳақида Президентимиз ҳамма топшириқларни бердилар. Бугунги кунда Президентимизнинг 408-сонли қарорига асосан Косон тумани 68 млрд сўм маблағ олди. Туманларни ичида энг катта маблағ. Шундан 46 млрд сўми фақат йўлга сарфланди”, - деди Муротжон Азимов.

Ифторликдан сўнг, вилоят раҳбари нуронийлар билан суҳбатлашиб, улар учун доимий хизматда эканлигини маълум қилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: