Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи туманига ўтказилаётган 1 млрд 500 млн сўм Кўкдала туманига берилишини маълум қилди

Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи туманига ўтказилаётган 1 млрд 500 млн сўм Кўкдала туманига берилишини маълум қилди

06 май 2022
954
МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ сайтимизда "Қашқадарё депутатлари Президент қарорига зид равишда Чироқчи ҳокимлиги учун 1 млрд 500 млн сўм ажратмоқчи" номли хабар эълон қилгандик. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар юзасидан маълумот берди.

Ажратилаётган маблағлар эҳтиёжлардан келиб чиқиб, зарурияти ҳисобга олиниб, тегишли молия-иқтисодий ташкилотлари билан келишган ҳолда кенгаш йиғилишига киритилган ва депутатлар томонидан маъқулланган.
Юқорида Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши томонидан маъқулланган маблағларнинг молиявий манбаси аниқ бўлиб, вилоятда макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишга ўз таъсирини ўтказмайди.
Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳисоб рақамига ташлаб берилаётган 1.5 млрд. сўм янги ташкил этилган Кўкдала тумани ҳокимлигига орг-техника ва мебель жиҳозлари сотиб олиш учун ажратилмоқда. 

Чунки, янги ташкил этилган туманнинг ҳисоб рақами ҳали очилмагани учун Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳисоб рақамига ўтказилмоқда. Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳозирда коллеж биносида фаолиятини бошлаган. Тез орада Еттитом ҳудудида ҳокимлик ва туман ташкилотлари бинолари, хиёбон ҳамда кўп қаватли уйлар қад ростлайди, дейилади хабарда. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: