Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда яна мактаб ўқувчиси ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолат содир бўлди

Қашқадарёда яна мактаб ўқувчиси ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолат содир бўлди

09 май 2022
6 123
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси вафот этди. "Nasafnews" мухбирининг хабарига кўра, воқеа жорий йилнинг 7 май куни содир бўлган. 

2005 йилда туғилган Э.Ш. (ўғил бола) дарсдан сўнг уйи яқинидан ўтган магистрал каналга чўмилиш учун кириб, сув кўп келиши оқибатида чўкиб ҳалок бўлган.

Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса Нишон тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси текширув ўтказаётгани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ вилоятнинг Қамаши тумани ва Қарши шаҳридаги мактабларида ўқувчи 2 нафар ўқувчи қизлар ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Улар юқоридаги воқеадан фарқли ўлароқ ўз жонига қасд қилгани айтилганди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: