Бош саҳифа » АВТО » Кўкдала туманида Isuzu йўловчини уриб юбориб, ағдарилиб кетди

Кўкдала туманида Isuzu йўловчини уриб юбориб, ағдарилиб кетди

08 июн 2022
1 741
АВТО / МАҲАЛЛИЙ
2022 йил 7 июнь куни соат тахминан 18:00 ларда А-378 Самарқанд-Ғузор автомобиль йўлининг 62 километрида ЙТҲ содир бўлган.

Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, Косон тумани Оброн қишлоғида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автомобиль билан Қарши-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, Кўкдала тумани Умакай қишлоғи ҳудудида келган вақтида ҳушёрликни йўқотади ва йўлни ўнг томон четидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган Кўкдала тумани Умакай қишлоғида яшовчи Т.Э.ни уриб юборади.

Оқибатда юк машинаси йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида ағдарилиб кетган.  Натижада пиёда Т.Э. тан жароҳати олиб Кўкдала тумани марказий шифохонасига тушган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: