Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборакнинг собиқ ҳокимларидан бири банк бошқарувчиси лавозимига ўтди

Муборакнинг собиқ ҳокимларидан бири банк бошқарувчиси лавозимига ўтди

08 июн 2022
3 214
МАҲАЛЛИЙ

"Ўзбекчорванасл" агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази директори Ғайрат Жовлиев "Асака" АТ банки вилоят филиали бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ғайрат Жовлиев 2020 йилнинг бошида Муборак тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди ва мазкур марказга раҳбар этиб тайинланганди.

Айни пайтда "Чорванасл"нинг вилоят ҳудудий марказига янги раҳбар этиб Турсунов Фуркат Покилович тайинланган. У ҳозиргача "Ўзпахтасаноат" АЖ ишлаб чиқариш ва пахта маҳсулотларини реализация килиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: