Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ҳокими ўринбосари Комила Карамовага ўринбосар тайинланди

Қашқадарё ҳокими ўринбосари Комила Карамовага ўринбосар тайинланди

10 июн 2022
3 113
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Карамовага янги ўринбосар тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Назарова Нилуфар Бойқобиловна Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига муносиб кўрилган.

Маълумот учун, Н.Назарова тайинловга қадар Адлия вазирлиги хузуридаги Қашқадарё вилояти юридик техникуми директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди. Кўп йиллар ёшлар ташкилотларида ишлаган ва вилоят «Камалак» болалар ташкилотига ҳам раислик қилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: