Бош саҳифа » АВТО » Яккабоғда «Некcия-3» ағдарилиб кетди

Яккабоғда «Некcия-3» ағдарилиб кетди

13 июн 2022
1 078
АВТО
2022 йил 11 июнь куни Яккабоғ тумани Қўтонтепа қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор» автомабиль йўлининг 6 кмда ЙТҲ содир бўлган.

Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотида айтилишича, Чироқчи-Яккабоғ йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Х.Д.  бошқарувида бўлган «Нексия-3» русумли автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, ўзининг ҳаракат йўналишдан йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: