Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ғузорлик болакайга Президентдан жавоб хати келди

Ғузорлик болакайга Президентдан жавоб хати келди

30 июн 2022
2 895
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрганида, у ерда даволанаётган болалар давлат раҳбарига йўллаган мактубларни олган эди. "Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман", деган эди Президент.

Бугун, "Ёшлар куни"да 6 ойдан буён марказда даволанаётган ва қисқа муддатга уйига қайтган 8 ёшли ғузорлик Арслонбек Жўраевга ҳам Президентдан хат келди. 

Давлат раҳбарининг дил сўзлари битилган мактубни вилоят ҳокими Арслонбекни оила аъзоларига ўқиб эшиттирди. Президент номидан эсталик совғалари, китоблар тўплами, турли ўйинчоқлар ва 10 миллион сўм қўшимча дори-дармонлар тақдим этди.

- Президентимизнинг мактубидан кейин ҳудди-ки, Арслонжоним тўлиқ даво топгандек, мен эса ёшариб кетгандек, қувончдан йиғлаб юбордим, - дейди момоси. - Юрт отаси ўз фарзандидек, "Арслонжон ўғлим", дея набирамга хат йўллагани бизни 6 ой давомидаги азобларимизни тарқатиб юборди. 

Арслонжон Президент билан учрашувда шифокор бўлишини, дунёда бемор болалар қолмаслиги энг катта орзуси эканини ва ўзини даволаётган шифокорлардек Ватанга хизмат қилишини айтганди. Бугун жажжи Арслонбек шифокорлар кийимида Президент табригини қабул қилиб олди.

Арслонжон эртага яна Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига йўл олади. Аҳволи анча яхши, ҳаракатлари ҳам тетик. Арслонжон ижобий натижалар билан қайтгач вилоят ва Ғузор тумани ҳокимлиги ҳомийлигида тузалиб кетгунига қадар оиласи билан туман марказидаги энг яхши шароитларга эга уйда истиқомат қилишига кўмаклашилади. Сабаби, иммунитет пастлиги қишлоқ шароитида турли уй ҳайвонларидан тарқаладиган инфекцияларни тез юқтириб олишга сабаб бўлади.

Манба

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: