Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қарши давлат университети томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтилди

Қарши давлат университети томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтилди

07 июл 2022
2 173
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қарши давлат университети раҳбарияти томонидан жунралист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида маълум қилгандик. Мазкур анжуманда  2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтиб ўтилди.
Қабул комиссияси масъул котиби Ғулом Набиевнинг айтишича, 2022-2023 ўқув йили учун Қарши давлат университетининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги) жами 1515 нафар, шу жумладан давлат гранти асосида 500 нафар, тўлов-шартнома асосида 1015 нафар, сиртқи таълим шаклига жами 475 нафар тўлов-шартнома асосида қабул квоталари тасдиқланди. Магистратура мутахассисликларига 167 нафар давлат гранти асосида қабул квотаси тасдиқланган. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича жами 600 нафар қабул квотаси режалаштирилган. 

2022-2023 ўқув йили учун хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида 200 нафар бакалавриат, 30 нафар магистратура мутахассисликларига қабул квоталари режалаштирилган. Шунингдек, жорий ўқув йили учун бакалавриатга 9 та янги таълим йўналишлари қўшилди. Булар: Дизайн, Фольклоршунослик ва шевашунослик, Савдо иши, Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, Спорт фаолияти (дзюдо), Спорт фаолияти (футбол), Спорт фаолияти (волейбол),  спорт фаолияти (энгил атлетика), Транспорт логистикаси.


Матбуот анжумани давомида университетда абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида "Call-center"  ва Маслаҳат маркази фаолияти йўлга қўйилгани ҳам айтиб ўтилди. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: