Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муроджон Азимов Туркманистон чегарасидаги насос станциясига борди

Муроджон Азимов Туркманистон чегарасидаги насос станциясига борди

10 июл 2022
2 667
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов воҳанинг 7 та туманидаги 392 минг гектар суғориладиган ер майдонларини ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун хизмат қиладиган Қарши насос станциялари каскадида бўлди. Унда вилоятнинг барча соҳа ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Вилоят ҳокиминг ташаббуси билан, Талимаржон шаҳарчасида жойлашган 7-насос станциясида жонлиқ сўйилиб, эҳтиёжманд оилаларга  тарқатилди. Қурон тиловат қилинди.

Ушбу насос станцияси Туркманистон Республикасидан йилига 4-4,5 млрд.куб миқдорда оқиб келадиган сувни 132 метр баландликка кўтариб беришга хизмат қилмоқда. 

Айни вақтда Талимаржон шаҳарчасида жойлашган 7-насос станциясида 2000 дан зиёд фуқаролар ишламоқда. Шулардан 500 нафари Туркманистон давлати фуқароларидир.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: