Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамаши туманида байрам кунларида бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди

Қамаши туманида байрам кунларида бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди

03 сен 2022
657
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Пахтаобод маҳалласида 12-мактаб спорт майдони маҳалла аҳли ва тадбиркорлар кўмагида таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, спорт майдонида "Қўнғирот спорт клуби" фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, Қамаши туманининг Меҳр маҳалласи ҳудудидаги 660 ўринга мўлжалланган 54-мактаб биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 6.5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 

Бундан ташқари, Қамаши туманининг Азлартепа маҳалласида 62-мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

Мактаб 1974 йилда қурилиб, охирги марта 2004 йилда таъмирланган. Кейинги йилларда аҳоли сонининг ошиши туфайли мактабда ўқувчилар таълим олиши жиддий қийинчилик туғдираётган эди.

Мактаб учун 420 ўринли қўшимча янги бино қурилиши ҳамда 240 ўринли бинони таъмирлаш учун давлат бюджети ҳисобидан 6 миллиард 140 миллион сўм маблағ ажратилди.

Юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Қамаши туманидаги Қуйи Янги маҳалласида 50-оилавий поликлиниканинг филиали ҳам фойдаланишга топширилди.

Поликлиника қурилиш лойиҳа қиймати 1,3 миллиард сўм бўлиб, 50 қатновга мўлжалланган. Ушбу поликлиника маҳалладаги 5000 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари учун тиббий хизмат кўрсатади.

Янги фойдаланишга топширилган объектларнинг тантанали очилиш тадбирларида туман ҳокими Ботир Тоғаев ва сектор раҳбарлари иштирок этди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: