Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қудбиев Кўкдаладаги мактабнинг очилиш маросимида қатнашди

Қудбиев Кўкдаладаги мактабнинг очилиш маросимида қатнашди

09 сен 2022
1 016
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Кўкдала туманининг «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги 2-ўрта таълим мактабига Президентимиз ташаббуси билан қўшимча бино қурилиш топшириғи берилган эди. Давлат солиқ қумитаси ҳомийлигида 3 ой ичида 240 ўринга мўлжалланган ушбу замонавий бино катта шодиёна билан фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси раиси Шерзод Қудбиев, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва кенг жамоатчилик иштирок этиб, сўзга чиққанлар ҳудуд аҳолисини ушбу хурсандчилик билан муборакбод этишди.
Тадбир якунида раҳбарлар ўқувчиларнинг ота-оналари билан мулоқот қилиб, мактабдаги шарт-шароитларни маъқуллиги билан қизиқишди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: