Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда ёлғон маълумот тақдим қилган банк раҳбари жавобгарликка тортилди

Қашқадарёда ёлғон маълумот тақдим қилган банк раҳбари жавобгарликка тортилди

20 сен 2022
3 570
МАҲАЛЛИЙ

Бизнес-омбудсман девонига «Келажак» МЧЖ (тадбиркорнинг номи ўзгартирилган) кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида мурожаат қилган.

Мурожаатда МЧЖ ва фуқаролар ўртасида турар жойни ипотека асосида сотиш тўғрисида шартномалар тузилганлиги, ушбу шартномаларнинг айримларига банк томонидан ипотека кредити ажратилмаганлини таъкидланган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мурожаатда таъкидланган важлар юзасидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” вилоят филиалига сўров хати чиқарилган.

Бироқ, ушбу сўров хатига АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган муддатдан 3 кун кечиктирилиб, бошқарувчи Ф. Муратов томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилди.


Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Ф.Муратовга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2022 йил 26 августдаги қарори билан Ф. Муратовга нисбатан жарима жазоси қўлланилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: