Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Openbudget"да 2 мингдан ортиқ овоз йиғган ташаббусларга ҳам маблағ ажратилади

"Openbudget"да 2 мингдан ортиқ овоз йиғган ташаббусларга ҳам маблағ ажратилади

11 окт 2022
754
МАҲАЛЛИЙ

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасида 2 мингдан кўп овоз тўплаган, лекин ғолиб бўла олмаган барча ташаббуслар ғолиб деб топилди. Бу ҳақда видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Аҳоли кўтарган 12 мингта масалани ҳам ҳал қилишни ўз ичига оладиган янги тизим яратилади. Энг аввало, 4 979 та маҳалладаги ички йўллар, ичимлик суви ва оқова тизими, электр энергияси ва газ таъминоти, боғча, мактаб ва спорт объектлари, ободонлаштириш, суғориш, кўчаларни ёритиш ва бошқа масалаларни ҳал қилишга бир ой муддатда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармаларига 1,7 триллион сўм йўналтириш топширилди. Эҳтиёжга қараб, йил якунига қадар яна 1 триллион сўм ажратилиши таъкидланди.

Президент "Ташаббусли бюджет" лойиҳасини янада кенгайтириш ва оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Шу боис, бир ҳафта муддатда ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: