Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Косонда 500 млн сўм сохта пулларни 125 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Косонда 500 млн сўм сохта пулларни 125 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18 окт 2022
2 027
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Косон туманида яшовчи вақтинча ишсиз бўлган фуқаро Турдиевнинг кўп миқдордаги сохта пулларни яширин тарзда ўтказиш билан шуғулланаётгани ҳақида тезкор маълумот келиб тушади. 

Фуқаро 500 млн сўм қалбаки пулларни 125 млн сўм ҳақиқий миқдордаги пулларга савдолашиб, шартли харидорга 300 млн сўм қалбаки пулни кейинроқ етказиб беришга ваъда қилган ҳолда сохта пулларнинг 200 млн сўмини 50 млн сўм ҳақиқий пулга сотаётган вақтда қўлга олинди. 

Олиб борилган суриштирув натижаларига кўра, қалбаки пулларни фуқаро Турдиевга Косон туманида яшовчи фуқаролар Шаропов ва Қурбоновлар томонидан етказиб берилгани аниқланди ва давом эттирилган тезкор тадбирда ушбу фуқаролар ҳам қўлга олинди. 

Бу икки фуқароларга эса қалбаки пулларни косонлик, 2020 йилда жиноят кодексининг тегишли моддалари билан озодликдан маҳрум этилиб, айни пайтда Қамаши туманидаги жазони ижро этиш манзил калониясида жазо ўтаётган маҳкум Ғайбуллаев етказиб бергани маълум бўлди. 

Энг ачинарлиси, у ўзи тайёрлаган қалбаки пулларни танишларига етказиб беришда турмуш ўртоғи ҳамда вояга етмаган фарзандидан фойдаланган. У қалбаки пулларни манзил калониясида яширин тарзда принтерда тайёрлагани аниқланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: