Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамашида туз билан даволаш масканлари пайдо бўлади

Қамашида туз билан даволаш масканлари пайдо бўлади

21 окт 2022
1 595
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Дунё олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра туз ғорларида қулай микроиқлим юзага келади. Ушбу микроиқлим инсонларда учрайдиган кўплаб касалликларнинг бартараф бўлишида муҳим аҳамиятга эгадир. 

Туз билан даволаш тиббиётда галотерапия деб атлади. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида олимлар томонидан галотерапияни беморларда қўллаб, даволашда яхши натижа кузатишди. Шундан сўнг бу муолажа тури кўплаб мамлакатларда оммалашди ва самарали натижалар билан фойдаланила бошланди. Хусусан, тиббиётда галотерапия қариш жараёнларини секинлаштириши исботланган. Кўплаб давлатларда сунъий туз ғорлари микроиқлимини ҳосил қилиш орқали беморлар даволанади. 

Мутахассислар фикрига кўра, тузли ҳаво муҳити организм учун зарур бўлган бир қатор микроэлементлар сақлагани боис, муолажа фақатгина нафас тизими касалликларидагина эмас, балки бир қанча касалликларни даволашда ҳам қўлланилади. Булар - ошқозон ичак тизими, тери касалликлари, асаб тизими касалликлари, қалқонсимон без фаолиятининг бузилишлари, тез чарчаш, толиқиш (асабий ва жисмоний) касалликлардир. Шунингдек, кўп чекувчилар, иммунитети пасайган беморлар, грипп ва вирусли касалликларнинг олдини олиш жуда фойдалидир.

- Қамаши тумани Кон қишлоғида  табиий туз ғорлар мавжуддир, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Зокир Рўзибоев. Кўплаб ҳудудларда катта маблағ сарфлаб, сунъий туз ғори микроиқлимини ҳосил қилишга ҳаракат қилинса, Қамашида табиий туз ғорлари мавжуд.Лекин ундан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмаган. Ушбу ғорларда Хўжаикон тажрибасини ўрганган ҳолда тиббий сайёҳлар учун қулай шарот яратиш ва Майданак дам олиш масканида сунъий туз уйлар қуришни режалаштирмоқдамиз. 

Шунингдек, туманда туризмни ривожлантириш мақсадида яна бир қатор вазифаларга киришилган. Хусусан, ташриф буюрувчи сайёҳларни сонини билиш мақсадида “Лангар ота” зиёратгоҳига онлайн режимда ишлайдиган турникет ўрнатилиши белгиланмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: