Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳрининг собиқ ҳокимига уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрим бекор қилинди. У қамоқда

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокимига уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрим бекор қилинди. У қамоқда

22 окт 2022
4 083
МАҲАЛЛИЙ

Аввалроқ Қарши шаҳар судининг 20.10.2022 йилдаги ажримига кўра, ЖПКнинг 242-2-моддасига асосан вилоят прокуратураси томонидан Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозиловга нисбатан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажримига нисбатан Қарши шаҳар прокурори томонидан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига апелляция тартибида протест келтирилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 22.10.2022 йилдаги ажримига асосан, Қарши шаҳар судининг Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозиловга нисбатан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги ажрими бекор қилиниб, қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилди.

Вилоят прокурори томонидан Қарши шаҳар собиқ ҳокими Ж.Фозилов ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, тергов натижалари юзасидан маълумот берилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: