Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимига янги мудир тайинлангани айтилмоқда

Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимига янги мудир тайинлангани айтилмоқда

27 окт 2022
3 199
МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча  бажарувчи этиб Қурбон Муратов тайинлангани айтилмоқда. Бу ҳақда жорий йилнинг 20 октябрь кунида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи ҳам бор. 

"Nasafnews" манбасининг ёзишича, Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси орадан 7 кун ўтган бўлса-да,  янги раҳбарни таништиришдан чўчимоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Н.С.га Жиноят кодексининг 167-моддаси билан айблов қўйилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди. Орадан вақт ўтиб, Қашқадарё прокуратураси мудир моддий зарарни тўлаганини маълум қилди.

Тасдиқланмаган маълумотга кўра, янги мудирнинг тайинланишига вилоят ҳокимининг яқиндагина ижтимоий соҳалар бўйича тайинланган ўринбосари рози бўлмаётган бўлиши ҳам мумкин.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: