Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда яна хизмат вазифасини бажараётган кекса шифокор калтакланди

Қашқадарёда яна хизмат вазифасини бажараётган кекса шифокор калтакланди

05 ноя 2022
2 079
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида хизмат вазифасини бажариб турган 59 ёшли шифокор калтакланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 Дастлабки маълумотларга кўра поликлиникада 35 йилдан буён умумий амалиёт шифокори (айни пайтда оилавий шифокор) бўлиб ишлаб келаётган  Х.Д. қабулига 2022 йил 3 ноябрда кеч соат 18:30 атрофида бир нотаниш эркак 2 нафар аёл билан келган. Эркак шифокорга турмуш ўртоғининг бетоблигини айтиб, уни текшириб қўйишини сўраган. Шифокор унга беморни текширгунига қадар оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган. Шундан сўнг эркак шифокорни ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, аёвсиз муштлаб, тепкилаб ташлаган.

Олган жароҳатлари натижасида шифокор ҳушини йўқотган ва Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига “Пешона, иккала ёноқ, юз, бурун усти, бўйин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкарган жароҳатлари, тирналмалар, бош чайқалишига гумон” ташхиси билан ётқизилган. Айни пайтда даво муолажалари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: