Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » ДХХ Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғини 2500 АҚШ доллари билан ушлади

ДХХ Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғини 2500 АҚШ доллари билан ушлади

08 ноя 2022
3 334
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. ва Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Чироқчи участкаси бошлиғи С.А. фуқаро Б.Э.га танишлари орқали тумандаги “Ч.Ч.” фермер хўжалиги дала майдонидан давлат дастурига киритилган қудуқни қазиб ишга тушириш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: