Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашининг бош солиқчиси Чироқчига, Ғузордаги ўринбосар эса Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар бўлди

Қамашининг бош солиқчиси Чироқчига, Ғузордаги ўринбосар эса Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар бўлди

20 апр 2022
2 526
МАҲАЛЛИЙ

Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Караманов Ғанишер Жуманазарович Чироқчи тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбари этиб тайинланди. Бугун туман ҳокимлигида фаоллар иштирокида у янги лавозимга кузатилди. Бу ҳақда Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Ғ.Караманов ўрнига Очилов Сарвар Сайфуллаевич Қамаши тумани 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.

Сарвар Очилов 1985 йил Ғузор туманида туғилган. 2010 йилда Солиқ академиясини тамомлаган. 
Ушбу вазифага тайинлангунга қадар Ғузор тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: