Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Нишонда тиббиёт ходимлари куни нишонланди

Нишонда тиббиёт ходимлари куни нишонланди

12 ноя 2022
1 292
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Барчамизга маълумки, юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан бугун, 12 ноябрь куни Нишон туманидаги “Асилбек” тўйхонасида тиббиёт ходимларининг учун байрам тадбири ташкил этилди.

Унда туманда фаолият юритаётган шарафли касб эгалари ва пандемия вақтида оламдан ўтган марҳум тиббиёт ходимларининг оила аъзолари ҳамда нафақадаги соҳа ходимлари иштирок этишди. Тантанали тадбирда туман ҳокими Мухтор Хайитмуродов иштирок этиб, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини байрам билан табриклади.

 Байрам тадбирида хушовоз хонанда Феруза Жуманиёзова томонидан ижро этилаётган қўшиқлар соҳа вакилларига кўтаринки кайфият улашди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: