Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "450 млн сўмлик Equinox муборак!" Қашқадарё ҳокимлиги бюджет пулидан қимматбаҳо машина олмоқда

"450 млн сўмлик Equinox муборак!" Қашқадарё ҳокимлиги бюджет пулидан қимматбаҳо машина олмоқда

14 ноя 2022
1 739
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 450 миллион сўмга Equinox автомобилини харид қилиш учун УзАуто Моторс дилери билан шартнома имзолади. Шартнома Давлат харидлари порталига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, автомашина Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи учун олинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, март ойида Президент вазир ва ҳокимларга йил охиригача автомобиль ҳамда бошқа айрим харидларни тақиқлаганди. 
Давлат раҳбари йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:
– молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;
– бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлаган.


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Ушбу хизмат автомашинаси қонун доирасида заҳира маблағлари ҳисобидан харид қилинмоқда.
Ушбу автомашинани харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан ҳам рухсат олинган.

Маълумот учун, вилоят ҳокими ўринбосари фойдаланиб келган хизмат автомашинаси Чироқчи тумани ҳокимлиги балансига  туман ҳокими фойдаланиши учун беғараз ўтказилган.

Ушбу харидни амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида вилоят ҳокими ўринбосарларига хизмат автотранспортининг энг юқори нархи – БҲМнинг 1500 баравари этиб белгилангани ҳисобга олинган, дейилади ҳокимлик хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: