Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманида бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди

Қарши туманида бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди

12 дек 2022
3 211
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 20:20 ларда Қарши тумани "Дашт" маҳалласида яшовчи 1955 йилда туғилган Р.П., унинг 1991 йилда туғилган келини Н.Б. ва набираси 2014 йилда туғилган Л.О. яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланишган. Натижада учаласи ҳам вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: