Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Яна ис гази. Бу сафар Қаршида 13 ёшли бола вафот этди

Яна ис гази. Бу сафар Қаршида 13 ёшли бола вафот этди

13 дек 2022
1 533
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 13 ёшли бола ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

11 декабрь куни соат 10:20 ларда шаҳарнинг Пахтазор маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2009 йилда туғилган И.И. яшаш хонадонида газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Вояга етмаган 2013 йилда туғилган О.И. ва 2011 йилда туғилган Б. И. заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: