Қашқадарё ҳокими қўшни вилоятга ёрдам кучларини жўнатди

730
Қашқадарёлик қурувчи-усталар қўшни вилоятга ёрдамга отланди.Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.
Юзага келган шамол оқибатларининг асосий қисми Бухоро вилоятига тўғри келади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган маълумотига кўра, тахминан 29 нафар фуқаро енгил ва 1 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган бўлиб, 1 та ҳолатда ўлим қайд этилган.
Бугун ушбу икки вилоят ҳокимлари телефон орқали мулоқот қилиб, бир-бирига ёрдам қўлини чўзишга, бино ва объектларга етказилган зарарни тез орада бартараф этишга келишиб олишди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Бухоро вилоятига 200 нафарга яқин қурувчи-усталарни бугунни ўзида юборадиган бўлди.
– Карантин ва хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда Бухорога йўл олдик, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Сирожиддин Азизов. – Оғир дамларда елкадош бўлиш фазилати ота-боболаримиздан мерос. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўзлари учун зарур барча шарт-шароитлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан қопланади.

Қурувчи-усталарни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кузатиб қўйди.

– 1939 йилда халқ ҳашари йўли билан 45 кунда 270 километр узунликда бунёд этилган катта Фарғона канали қурилиши ёки 1966 йилдаги Тошкент зилзиласидан сўнг ота-боболаримизнинг бирдамлиги билан Пойтахт шаҳар қайта бунёд бўлганини унутмаслигимиз керак, – деди кузатув маросимида вилоят ҳокими.

1 izoh

  1. Ютубда Баходир брат каналида Китоб постида уринов Умид исмли Йпх ходими сериал булиб кетди.шу воқеага фикр билдирадиган рахбарлар борми Қашқадарйода.Вилоятни бутун республикага шарманда қилди Уринов.У..

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here