Тиббиёт ходимлари нега жазоланди?

649
Давлат хизматлари Агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши шаҳар ҳудудидаги оилавий поликлиникалар ва туғруқ комплексларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларига риоя этилиши ижросини таъминлаш мақсадида  ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишда шаҳардаги фаолият кўрсатиб келаётган 7 та оилавий поликлиникалар ва 2 та туғруқ комплекслари қамраб олинди.
Натижада, шаҳарда фаолият олиб бораётган 7 та оилавий поликлиникалар ва 2 та туғруқ комплексларида жами 182 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, 7 та оилавий поликлиникалар ва 2 та туғруқ комплексларида 170 та ҳолатда муддатлар бузиш ва 12 та ҳолатда бошқа турдаги қонунбузилишлар мавжудлиги аниқланди.
Юқорида қайд этилган қарорга риоя этишлиги юзасидан 7 та оилавий поликлиникалар ва 2 та туғруқ комплекслари мансабдор шахсларга нисбатан 9 та огоҳномалар ва тақдимнолар киритилди ҳамда 12 та  маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Масалан, 2020 йил 28 январь куни фуқаролар С.Мустафаев ва Б.Асатовларнинг вафот этганлиги тўғрисида маълумотнома қоғоз кўринишда Қарши шаҳар ФҲДЁ органи берилган бўлсада, бироқ “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига 2020 йил 7 февраль куни 10 кун кечиктирилган ҳолда киритилган.
Бу каби ҳолатлар, М.Мусаев, А.Расуловларнинг вафот этганлиги тўғрисида маълумотнома қоғоз кўринишда юбориш ҳамда “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритишда ҳам такрорланган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Қарши шаҳар оилавий поликлиникалар масъул ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар қўллаш юзасидан қонуний чоралари кўрилмоқда.
Электрон тиббий карталар, онлайн поликникалар ишга туширилиши кўзда тутилган вақтда, инсон ҳаётидаги муҳим ҳолатлар – тўғилиш ва ўлим ҳолатларини ўз вақтида қайд этилмаслиги кичик бир хатолик деб бўлмайди.
Бир-икки кун олдин ёки кейин қайд этилса, унча катта муаммо эмас-ку деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ, тиббиёт бирлашмалари, тўғруқ комплекслар ва поликлиникалар ва  “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция амалга оширилган бўлсада, маълумотларни ўз вақтида  тизимига киритилмай, бу ҳолатлар эътиборсиз қолдирилаверса рақамли иқтисодиётга ўтиш қандай амалга ошсин?
Ҳукумат томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатларга асосан фаолият олиб борилса, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиб, турли қонунбузилишлар олди олиш фақат ва фақат масъул идора ҳамда ташкилотларнинг ходимларига боғлиқ. Ҳар ким ўз ишини қилса, жазога ҳам ҳожат қолмайди.
Ўткир Расулов, ДХА Қашқадарё бошқармаси Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси 

1 izoh

  1. Мингта сохта мақтовдан кўра, битта ўринли танқид тараққиётни кафолатлайди. Мутасаддилар томонидан тиббиёт муассасаларида мунтазам назорат тадбирлари ўтказиб турилса, ушбу соҳа юзасидан аҳолидан тушаётган шикоят ва норозиликлар камайишига эришиш мумкин. Ахир айнан тиббиёт бўйича шикоят аризалар сони юқори кўрсатгичда бўлди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here