Қашқадарё ҳокими карантин қоидалари ҳали бекор бўлмаганини эслатди

473
Ҳурматли воҳадошлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, «Яшил ҳудуд» – бу ҳамма нарса қилиш, мақсадсиз кўчага чиқиш дегани эмас.

Бугун, 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари аҳоли орасидан қайд этилиши барчамизни карантин қоидаларига жиддий амал қилишга чорловдир.

Шу муносабат билан, вилоят раҳбари сифатида яна бир бор Сиз азизларга мурожаат қилмоқчиман:

– Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидалари, хусусан, кўчада ниқобда бўлиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, дезинфекция, шахсий гигиена сингари бир қатор қоидаларга “Яшил ҳудуд”да ҳам амал қилиш кераклигини унутманг. Шунингдек, “Яшил ҳудуд”да ҳамон 65 ёшдан ошган кексаларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига амал қилиш тавсия этилади. Мақсадсиз кўчага чиқманг. Уйда қолинг!
Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here