Касбиликлар учун муҳим келишув имзоланди

523
Ҳиндистоннинг “ANIPRA IMPEX LTD” корхонаси билан Касби туманидаги 5 минг гектар ғалладан бўшайдиган ер майдонларига эртапишар, экспортбоп ерёнғоқ, тариқ, мош, қизил, оқ ва қора ловия экинлари экиб олиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни тўлиқ экспортга йўналтириш бўйича Касби туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ва Ҳиндистоннинг “ANIPRA IMPEX LTD” корхонаси раҳбари Анил Кумар томонидан  дастлабки келишув имзоланди.
Келишувга кўра, Касби туманида саноат зонаси ташкил этилади, туманда етиштиралаётган дуккакли дон маҳсулотларини қадоқлаш корхонасини тез орада ишга тушириш режаси ишлаб чиқилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, туманнинг Майманоқ, Қатаған, Соҳибкор, Оқжангал, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 7 486 та хонадонларнинг ҳар бирида  8-10 тупдан бодом дарахти бўлиб, шу ерлик аҳоли бодом етиштиришга ихтисослаштирилган. Лекин етиштирилган ҳосилни аҳолидан йиғиб олиш, саралаш ва ташқи бозорга сотиш тизими йўқлиги сабабли, ушбу маҳаллаларда етиштириладиган 450-500 тонна бодом фақат ички бозорга сотилган.
Эндиликда ушбу бодом мевасини аҳолидан сотиб олиш ва бодом ёғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Томонларнинг келишувига кўра, етиштирилган маҳсулот шу ернинг ўзида  қайта ишланиб қадоқланади ва  хорижга экспорт қилинади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here