Қамашида ЙТҲ: 1 киши касалхонага тушди

330
Жорий йилнинг 29 май куни соат 18:00 ларда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани А-378 “Сармарқанд-Ғузор” автомобиль йўлининг 125-км.да ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи 1968 й.т, А.Х. (эркак) “Дамас” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи, 1963 й.т. П.Х. (эркак) бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситасининг кескин тезлигини камайтириши оқибатида ушбу автомобиль билан оралиқ масофани сақлай олмай, орқа томонидан уриб юборади.
Натижада “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра,мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлда олдиндаги транспорт воситаси билан белгиланган масофани сақлаб ҳаракатланишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here