Миришкор тумани мактабгача таълим бўлими ва халқ таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

619
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг буйруғига асосан Миришкор туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига вақтинчалик Джумаева Мавжуда Шодмоновна тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
М.Джумаева 1969 йилда Косон туманида таваллуд топган. Косон туманидаги 6-, 9-мактабларда ўқитувчи, 12-Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, ҳозирга қадар эса Косон туманидаги “Кўзмунчоғим” номли Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари раҳбари сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, Миришкор тумани халқ таълими бўлимида ҳам ўзгариш бўлди. Шодиев Бектош Қурбоналиевич  бўлими мудири вазифасига тайинланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here