Қамашида коронавирусга чалиниб, уйда даволанаётган беморларга дори воситалари етказилди

529

Қамаши туманида коронавирусга чалиниб, уйида даволанаётган беморлар учун бепул дори воситалари етказиб берилмоқда. Бу ҳақда «Nasafnews»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича,  Қамаши туман тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникаларда ташкил қилинган махсус мобил гуруҳлар беморларнинг тиббий аҳволини аниқлаштириб, уйларига бепул дори-дармонлар тўпламини етказиб бермоқда.

Қамашида уйда даволанаётган беморлар сони 28 июль ҳолатига кўра, 18 нафарни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз,  Қамаши тумани ҳокими Шерали Санаев  яқинда туман  аҳлига мурожаат қилиб, 20 июль ҳолатига кўра туманда вирусга чалинганларнинг умумий сонини эълон қилганди. Унга кўра,  коронавирусдан касалланганлар сони 53 нафарни ташкил қилиб,  уларнинг 33 нафари соғайгани, даволанаётган 20 нафар беморларнинг 19 нафари аҳволи қониқарли ва 1 нафар бемор оғир аҳволда экани айтилганди. 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here