Қашқадарёда тўхташ тақиқланган жойда машинасини қолдирган ЙПХ ходимига чора кўрилди

1090

Жорий йилнинг 28 июль куни ижтимоий тармоқда “Нексия 3” русумли, 70 J 989 OA давлат рақам белгили шахсий транспорт воситаси 3.27. – «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб кетилгани тасвирланган, ушбу автомобиль ЙПХ ходимига тегишли эканлиги айтилган видеолавҳа тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ aхборот хизматига кўра, видеолавҳа ўрганилди.

“Нексия 3” русумли, 70 J 989 OA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ катта инспектори Б.Эргашевга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here