Барча турдаги транспорт воситаларига Қарши шаҳрига киришга рухсат берилиши мумкин

2053

Вилоят махсус комиссиясининг 2020 йил 25 июлдаги йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 3 августдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар киритилади.

Жумладан, барча турдаги транспорт воситалари учун Қарши шаҳрига киришга эрталаб 7:00 дан 10:00 гача, кечки пайт 18:00 дан 20:00 гача рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Мавзуга оид: Қарши шаҳрида автoмобиллар куннинг муайян вақтларида ҳам ҳаракатланмайди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here