“Qarshi City” дан уй сотиб олиш қанчага тушади?

4575
Хабарингиз бор, Вилоятимиз маркази Қарши шаҳрида “Qarshi City” кўп қаватли турар-жойлар барпо этилмоқда. Самарқанддаги қурилиш фирмаси “Агромир” МЧЖ томонидан қурилаётган уйлар Қашқадарёдаги энг баланд иншоот ҳисобланади. 16 қаватли турар-жойлар қурилишида айни пайтда 376 нафар уста қурувчилар меҳнат қилмоқда.

“Nasafnews” мухбири куни кеча “Qarshi City”да бўлиб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

– Қурилиш ишларида Қашқадарё вилоятидан 250 нафарга яқин ёш қурувчилар, Самарқанд вилоятидан 100 нафардан ортиқ қурувчилар меҳнат қилмоқда.
Ишчиларга барча шароит яратиб берилган. Қолаверса карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари ҳам назорат қилиб борилмоқда,- дейди Қурилиш лойиҳасида техник назоратни амалга ошириш бўлим мутахассиси Дўстмурод Холмуродов.

3 та баланд турар-жой мажмуаси 16 қаватдан иборат бўлиб, 240 та хонадонга мўлжалланган. Айни кунларга келиб бу 240 хонадоннинг барчаси аввалдан ўз эгаларига имтиёзли кредит асосида топширилган.

 “Qarshi City” уйларининг нархи ҳам кўпчилик учун қизиқ.
Мухбиримиз олган маълумотга кўра, 3 хонали уйларнинг баҳоси 380 млн сўмни ташкил қилади.
Ҳар бир хонадон Ипотека кредити асосида 20 йилга берилади.
Албатта бошланғич тўловлари ҳам бор.
Агар сиз 12-қаватгача бўлган уйларни харид қиламан десангиз, умумий тўлов сўммасининг 15 фоизини дастлаб тўлашингиз керак.
12-қаватдан 16-қаватгача эса бошланғич тўлов сифатида умумий тўлов сўммасининг 10 фоизини тўлайсиз.
Шунингдек,  2 хонали уй-жойлар икки хил типда қурилган бўлиб, 298 млн сўм ва 350 млн сўм нархда баҳоланган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳозирдан барча уйлар аввалдан банд қилинган. Яъни энди сиз бу 3 та баланд мажмуадан уй сотиб ололмайсиз.
Аммо олган маълумотларимизга кўра, лойиҳа доирасида яна 2 та кўп қаватли турар-жой қурилиш ишлари бошланган.

Қисқа вақт ичида катта ишчи кучи ва махсус техникалар ёрдамида қурилаётган “Qarshi City”нинг дастлабки 3 та мажмуаси жорий йилнинг ноябр ойида тўлиқ ўз эгаларига топширилади.

Дилшод Набиев тайёрлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here