Қамашилик чорва моллари савдоси билан шуғулланувчи шахсга жиноят иши қўзғатилди

543

Қамаши туманида 38 ёшли Б.К. 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йилинг май ойигача бўлган вақт оралиғида 5 нафар фақароларнинг ишончига кириб, улардан нархи жами 147.925.500 сўм бўлган чорва молларини пулларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишини ваъда қилaди.

Аммо у чорва молларни алдаш йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мзкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Қ., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here