Ғузорда тўйини дабдабали ўтказган 4 та тўй эгаси жаримага тортилади

1346

Ғузор туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан биргаликда тўй маросимини ўтказишни режалаштирган хонадон эгаларига тўй кунидан 2 кун олдин бориб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бунда тўйларни ўтказишда карантин қоидаларига амал қилиш, меҳмонлар сони 30 нафардан ошмаслиги такрор айтилмоқда.

Шунга қарамасдан тумандаги айрим фуқаролар тўй ўтказиш тартибини бузганлиги боис, 4 нафар тўй эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юборилди.

Энди суд қарорига асосан ҳуқуқбузарлар жарима тўлашига тўғри келади.

Бу ҳақда туман ИИБ масъул ходими Нуриддин Тоировнинг таъкидлашича, туманда оилавий тантана, тўй ва маросимларни тартибга солиш бўйича тадбирлар давом этади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here