Қашқадарёдан Россияга 100 тоннага яқин “Айсберг” салат барги жўнатилди

220

Яккабоғ туманидаги “Шарофат она Қаҳрамон қизи“ агрофирмаси деҳқонлари бу йил биринчилардан бўлиб айсберг салат баргини Россияга экспорт қилишни бошлаб беришди. Бу ҳақда Халқ сўзи ёзмоқда.

Дастлаб иссиқхона шароитида парваришланиб, 15 гектар майдонда етиштирилган айсберг салат кўчатларидан эртачи ҳосил олинди. Айни пайтда тайёр бўлган ҳосил махсус машиналарга юкланиб, россиялик буюртмачиларга жўнатилмоқда.

Агрофирма мутахассиси –агроном Козимжон Юсуповнинг таъкидлашича март ойи бошида махсус кўчатхонада ўстирилган ниҳоллар очиқ далага кўчирилиб, парваришланиши эртачи ҳосил етиштиришга асосий омил бўлди. Ҳозиргача 100 тоннадан ортиқ айсберг салат барги йиғиштириб олиниб, шунинг қарийб 80 тоннаси Россиядаги ишбилармон ҳамкорларга жўнатилди. Салат барги етиштирилаётган майдоннинг ҳар гектаридан 20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

Агрофирмада шунингдек, экспортбоп қовун навлари ва пиёз етиштирилмоқда. Пиёзнинг бир қисми Германияга экспорт қилиниши кутилаяпти. Маълумот учун айтиш мумкинки, агрофирма томонидан ўтган йили ҳам ташқи бозорга айсберг салат баргидан ташқари кўп миқдорда гулкарам, карам каби сабзавот ва полиз маҳсулотлари экспорт қилинган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here