Кимлар Президент мактабларида ўқитувчи бўлиб ишлай олади?

244

Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари ғайратли, ижодкор, ўз касбининг фидойиси, замонавий ўқитиш услубларини амалда қўллай оладиган, салоҳиятли мутахассисларни танловда иштирок этишга таклиф қилади. Агар Сиз жамоада ишлашни яхши кўрсангиз, ўз ишингизни устаси бўлсангиз, ностандарт масалаларни ечишга ва доимий ўз устингизда ишласангиз, ўзбек (қорақалпоқ) тилларини яхши билсангиз, болаларни севсангиз, инновацион муҳитга қадам ташлашга тайёр бўлсангиз, сиз талабга жавоб берасиз!
Танлов 2 босқичдан иборат:
1-босқич – номзод томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш ва саралаб олиш;
2-босқич – фан бўйича билим даражасини аниқлаш ва суҳбат.
Танловда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали онлайн ариза юборишингиз мумкин. Аризалар 2019 йилнинг 20 июнь кунига қадар қабул қилинади.
Президент мактабларига юқори малакали ўқитувчилар қуйидаги фанлар бўйича танлаб олинади:
Она тили ва адабиёти;
Рус тили (ўзбек синфлар учун);
Ўзбек тили (Қорақалпоғистон Республикаси учун);
Инглиз тили (ИEЛТС-7.0/ ТОЭФЛ ИБТ – сcоре 101/ ТОЭФЛ Папер басед – сcоре 587 халқаро сертификатлари талаб этилади);
Немис тили;
Миллий ғоя ва маънавият асослари мажмуасига кирувчи фанлар;
Тарих (Жаҳон тарихи, Ўзбекистон тарихи, Дин тарихи, Давлат ва ҳуқуқ асослари)
Математика *
Информатика ва АТ *
Физика ва астрономия *
Кимё *
Биология *
География, иқтисодиёт, тадбиркорлик асослари
Мусиқа/драма *
Тасвирий санъат *
Технология *
Жисмоний тарбия;
Чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш;
*ушбу фанлар СТEАМ – таълим дастурига кирганлиги ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари, дастурлари бўйича ўқитилиши сабабли номзодлар инглиз тилини CЭФР В2 даражасини билиши лозим.

Номзодга қўйиладиган талаблар:
олий педагогик маълумотга эга бўлиши;
чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фани ўқитувчисига – ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки пенция олиш ҳуқуқи билан заҳирага бўшатилган ҳарбий офицер;
камида иккинчи малака тоифасининг мавжудлиги;
умумтаълим муассасаларида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш тажрибасига эгалиги;
ўзбек/қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикаси учун) тилларида саводли ёзма ва оғзаки нутқга эгалиги, инглиз тилини билиши;
компютер технологияларини ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалиги;
болалар ва катта ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиши;
равон нутқ маданияти;
шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти;
якка тартибда ва жамоада ишлаш қобилияти;
ташаббускорлик, стрессга чидамлилиги;
сўнгги 5 йил давомида «Йил ўқитувчиси» кўрик-танловининг Республика, вилоят совриндорлари бўлиши мақсадга мувофиқ.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here