Ғузорда навбатдаги табиий газ оқими топилди

739
«Шўртаннефтгаз» Масъулияти чекланган жамиятига қарашли Қашқадарё вилояти Ғузор тумани худудида жойлашган Ойдин конидаги 11 -сонли ишлатиш қудуғида бурғилаш ишлари якунланиб, 2625-2760 метр оралиғидаги маҳсулдор қатламдан саноат миқъёсидаги табиий газ оқими олинди. Бу ҳақда “Nasafnews”га “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 120-150 минг куб метрни ташкил қилиб, Шуртан Бош иншоотида қайта ишланади ва истеъмолчиларга етказиб берилади.

Ушбу қудуқдан олинган табиий газ оқими «Шўртаннефтгаз» масъулияти чекланган жамиятининг кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларни ошириш билан бирга, ҳалқимиз  фаровонлиги йўлида хизмат қилади.
Бурғилаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ томонидан бурғилаб тугатилди, қудуқни бурғилаш ишлари 2019 йил 3 апрель куни бошланган ва белгиланган муддатдан олдин тугатилди.
IMG_2972.JPG

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here