Чироқчида юқумли касалликларга қарши курашиш учун қандай шароит бор?

115

Чироқчи тумани Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Санжар Боймирзаев “Nasafnews” мухбири билан суҳбатда бугун соҳада яратилган имконият ва мавжуд муаммолар ҳақида гапириб берди.

– Мамлакатимизда санитария-епидемиология хизматини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор эпидемиологик барқарорликни сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир. Буни инобатга олган ҳолда сўнгги икки йил ичида бизнинг тиббиёт муассасамиз ҳам янги қиёфага эга бўлди. Даволаш ва профилактика ишларини олиб бориш учун барча имкониятлар яратилди. 4 млрд 300 млн сўм эвазига масканимиз тубдан реконструксия қилинди.
-Бу йил қиш одатдагидан анча илиқ келди. Бу хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи ҳашаротларнинг кўпайишига замин яратди. Бундай вазиятда ушбу ҳашаротлар яшайдиган ҳудудларда кузатув, мониторинг назорат ишларини кучайтириш, дезинфексия, дезинсексия, дератизасия ишларини тизимли асосда ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Бир кунда бизга ҳозирда 60, 70 нафар беъмор мурожаат этаётган бўлса, уларнинг кўпчилиги диарея, қизамиқ касаллигидан азият чекканидан шикоят қилади.
Чироқчи туманида 450минг нафар аҳоли истиқомат қилади.
Аҳоли тарқоқ жойлашгани сабабли кўп ҳудудларда эмлаш ишлари ўз вақтида олиб борилмайди.
Натижада касалликлар ривожланиб кетади. Охирги босқичда, ўта оғир ҳолда бизга мурожаат этишади. Бу эса беморни ҳам шифокорни ҳам қийнайди.
Аҳолининг тиббий маданиятини ва ҳушёрлигини ошириш мақсадида маҳаллаларда тиббий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Аммо баъзида бу ишлар натижа бермаётганини ҳам кузатяпмиз.
Аввало ўтказилаётган тадбирлар самарасига эришиш даркор. Фуқаро билан тушунарли, ҳақчил ва сода тилда мулоқот олиб бориб, унинг тиббий маданиятини юксалтирсак бўлади. Бу борада келгусида тизимли ишларни амалга оширишни режалаштириб турибмиз.

Касалликларнинг яна бир тури бор…

-Айтиш жоизки, куйдирги ва Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги қўзғатувчиларининг асосий манбалари чорва моллари ҳисобланади. Шу боис профилактика чора-тадбирларини аввало чорва моллари ўртасида ўтказиш, ветеринария пунктлари ва лабораторияларининг салоҳиятини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга.
Бундай касалликлар одамларга юққанда, яширин даври бир неча кунгача давом этади. Куйдиргида баданда яра пайдо бўлади. Қрим-Конго геморрагик иситмасида ҳарорат кўтарилиб, баданга тошмалар тошади, заҳарланиш аломатлари намоён бўлади, қон кетади. Бундай ҳолатларда зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш зарур. Уйда ўзи билганича даволаниш оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шифохоналарда бундай хасталикларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш учун барча шароит яратилган.

Дониёр Орипов ёзиб олди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here