«Сурхон» – «Насаф» футбол клублари учрашуви қандай ўтди? Голлар муаллифлари ким?

218

Суперлига. «Насаф» Термизда 3та гол урди ва 3 очкога эга бўлди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Насаф» учрашуви бўлиб ўтди.

54-сонияда Ғолиб Ғайбуллаев узоқ масофадан гол уриб ҳисобни очди – 0:1.

11-дақиқада Сардор Абдураимовнинг олисдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

19-дақиқада Азиз Ғаниевнинг кучли зарбасини Асилбек Амонов қайтарди.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

57-дақиқада Шароф Мухитдиновнинг зарбасини Амонов қайтарди. 61-дақиқада Бобир Абдихолиқовнинг зарбасини Станоевич қайтарди.

63-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг бурчакдан узатган тўпини Ҳумоюн Муртозаев боши билан дарвозага йўллади – 0:2.

85-дақиқда Абдул Азиз Юсупов жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини гол билан якунлади – 1:2.

89-дақиқада захирадан майдонга тушган Дониёр Нарзуллаев гол урди – 1:3.

Учрашувда «Насаф» сафарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here