Касбида фермерларни автобусга «қамаган» ИИБ бошлиғи ишдан олинди

310

Жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берилган эди.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича,хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here