Қашқадарёда ноёб геопарк очилиши мумкин

227

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда Китоб геологик қўриқхонасини туристлар учун ноёб геологик машрутни очишни режалаштиришмоқда. Зинзилбоғ кесмаси (Эмс яруси) 410 миллион йил олдин Дунё океанидан ернинг ажралиб чиқиш жойларидан бири сифатида ноёб геологик ёдгорлик саналади.

Геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига Китоб геологик қўриқхонасини Миллий боғга айлантириш таклифи лойиҳаси тақдим этилган ва бу лойиҳа амалга ошса келгусида мазкур ноёб геологик ёдгорликни истаган инсон келиб кўриш имкониятига эга бўлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here